Нохуш серияга барҳам берилган ўйин ёхуд "Андижон" ниҳоят уддалади

  • 27 сентябрь, 09:36
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” ушбу турда турнир жадвалида 3-ўринда бораётган ОКМК клубини қабул қилди. Табиийки, ўйин қийин ўтиши олдиндан маълум эди. Шунга яраша майдонда иккала жамоа иштирокида ҳақиқий кураш, ҳақиқий жангни кўрдик.

Tecno

Учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди ва бу “Андижон” томонидан киритилди. 30-дақиқа ўтиб бораётган маҳалда “Бургутлар” чиройли комбинация уюштиришди ва Дамир Темировнинг ажойиб пасидан сўнг Усмонали Исмоналиев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўтган турда “Сўғдиёна” дарвозасига ҳам гол урган Исмоналиев кетма-кет иккинчи ўйиндирки, майдонни голсиз тарк этмаяпти.

Беллашув мобайнида иккала клубда голли имкониятлар юз берди. Айниқса, биринчи бўлимда “Бургутлар” қатор вазиятларга эга бўлди. Бир вазиятда Исмоил Акинаденинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон маҳорат кўрсатиб муқаррар голдан сақлаб қолди. Ўз навбатида “Андижон” посбони Эржан Токотаев ҳам учрашувни жамоадошлари каби юқори даражада ўтказди. У бир неча бор ўзининг сейвлари билан жамоасини голлардан сақлаб қолди. Бу эса мухлисларнинг алоҳида олқишларига сазовор бўлди.

ОКМК иккинчи бўлимда бор эътиборини ҳужумга қаратиб, вазиятдан чиқиб кетиш пайида бўлди. Бироқ “Андижон” мудофаада тартибли ўйин намойиш қилган ҳолда рақибни зарарсизлантира олди.

Айтиш лозимки, “Андижон” характер намойиш қила олди ва бу ғалабанинг асосий омили бўлди. ОКМКга қарши ўйинларда охирги йилларда нохуш серия давом этаётгани ва турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб ғалаба сув ва ҳаводек зарурлигини яхши ҳис қилиб турган футболчилар майдонда мардонавор ўйин кўрсатдилар ва ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдилар.

Энди "Андижон" 1 октябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси 2 доирасида иккинчи турни ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Аҳли” клубига қарши ўтказади.

“Андижон” - ОКМК - 1:0 (1:0).

26 сентябрь. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 6083 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Руслан Серазетдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов

ВАР: Тўрабек Суюнов

АВАР: Шохруҳ Аъзамов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Шохруҳ Саид

“Андижон”: Эржан Токотаев, Абубакир Ашуров, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Сардор Азимов, Кристиан Новак, Муҳаммадкарим Тоиров, Дамир Темиров (Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 88), Усмонали Исмоналиев (Бектемир Абдуманнонов, 85), Дониёр Абдуманнопов (Абдураҳмон Абдуллаев, 85), Саидумархон Саиднуруллаев (Отабек Жўрақўзиев, 71), Исмоил Акинаде.

ОКМК: Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Тўхтахўжаев, Гиорги Папава (Ойбек Рустамов, 46), Арихиро Сентоку (Али Абдураҳмонов, 70), Нодир Абдураззоқов (Саидафзалхон Ахроров, 46), Наоаки Сенага (Асад Собиржонов, 62), Азиз Холмуродов, Рубен Санчес (Сардор Мирзаев, 85), Хуршид Ғиёсов.  

Гол: Усмонали Исмоналиев, 30 - 1:0.

Огоҳлантиришлар: Сардор Азимов, 45+3 - Дилшод Аҳмадалиев, 27. Азиз Холмуродов, 40. Ислом Тўхтахўжаев, 59. Асад Собиржонов, 90+2. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!