Наталья Вихлянцева ғолиб бўлди, дугонаси эса ...
Россиянинг Москва шаҳри мезбонлик қилаётган "Moscow River Cup" турнирида теннис маликалари илк босқичда сараланмоқда.
 
Унда россиялик Наталья Вихлянцева италиялик Дебора Кьезага қарши кортга чиқди. Наталья биринчи даврада рақибини 6:4, ҳисобида енгган бўлса, иккинчи даврада бирорта ҳам геймни бой бермади.
 
Руминиялик Ирина Мария Барэ эса мезбон теннисчи Екатерина Александрова билан рақобатлашиб, ўйинда бор йўғи учта геймни бой берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)