“Навбаҳор” назорат ўйинида “Бунёдкор”ни енгди

 

Бугун “Бунёдкор” академияси майдонида “Навбаҳор” футболчилари Тошкент йиғинидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.

Бир неча дақиқа олдин якунига етган учрашувда жамоамизга “Бунёдкор” клубининг асосий ва ёшлар таркиб аъзоларидан ташкил топган жамоа рақиблик қилди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида ҳисоб очилди. Ҳасанбой Эргашев рақиб посбони томонидан қайтарилган тўпни дарвозага йўллаб, “лочинлар”ни олдинга олиб чиқди.

Танаффусдан кейин “Навбаҳор” иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Рўзимбой Аҳмедов “Бунёдкор” посбони билан яккама-якка вазиятда якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади. Учрашув якунига қадар бошқа гол кузатилмади ва “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Алишер Саматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Хурсанов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Мирзаев, Акмал Ортиқов, Алишер Маҳмудов, Аббос Отахонов, Абдуазиз Султанов.

Бу сафарги учрашувда кичик жароҳатлари борлиги сабабли Илҳом Бойдедаев ва Неманья Йовановичлар иштирок этишмади. Дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!