“Навбаҳор” нега сафарда ғалаба қозона олмаяпти? Бобур Акмаловдан жавоб

Кўпчиликка маълумки, “Навбаҳор” клуби ўй уйида исталган рақибни мағлубиятга учрата олади. Тошкент грандлари ҳам Намангандан боши эгик ҳолда қайтмоқда. Аммо “лочинлар” сафарда зафар қучиш нималигини билишмаяпти. Ҳўш, бунга сабаб нима? Бу савол наманганлик ишқибозларни қийнайди ва уларни жавоб олишга ундамоқда. Шу боис биз жамоатчиликнинг истакларини инобатга олиб, “Навбаҳор” нега меҳмонда ғалаба қозона олмаяпти деган савол билан футбол журналистларига юзландик.

slider-bg-2-1080x500

Бобур Акмалов: - Наманганнинг “Навбаҳор” клуби уй жамоаси дея эътироф этилаётгани оддий ҳол. Жаҳон футболида бундай мисоллар жуда кўп топилади. Бу тўғрисида ғайғуриш керак эмас. Балки сафарда ҳам ғалаба қозона оладиган жамоани шакллантириш даркор. Бунда, албатта, мураббийлар штабининг ўрни беқиёс. Футболчилар ҳам ўз уйи сингдиромини енггиши лозим.

Тан олиш керак, “Навбаҳор”нинг таркиби “Пахтакор” ёки “Локомотив” билан рақобатлашолмайди. Лекин “Бунёдкор” билан беллашса бўларди. “Қалдирғочлар”да ҳам юлдузлар йўқ. Миржалол Қосимов ёш жамоа шакллантирган. Илҳом Мўминжонов ҳам юлдузларсиз жамоа тузди. “Лочинлар” Наманганда ҳар қандай рақибга етарлича қаршилик кўрсатишди. 

Ҳозир эски гапни яна қайтараман. Бундан наманганлик мухлислар ранжишмасин. Балки уларнинг фойдасига айтиладиган гап деб қабул қилишсин. Майдон фактори деганда нафақат чим, қолаверса, мухлислар фактори ҳам катта рол ўйнайди. Эҳтимол “Навбаҳор” ўз ишқибозлари қаршисида тўп тепишга ўрганиб қолгандир. Тўла стадион қўллаб-қавватлаб турса, улар ҳужумга ўтишади. Маҳоратлари етмасада, шижоат ва иштиёқ эвазига рақибдан устун келишади. Бу майда деталларда кўринади. Масалан, 25 мингдан ортиқ томошабин қўллаб турса, бор кучингни ташлаб ўйнайсан. Табиийки, мухлисларнинг далдаси рақибга босим ўтказади. Улар сендан ортда қола бошлайди. “Навбаҳор” жамоасининг ўз уйидаги натижаларида мухлислар фактори биринчи ўринга чиқади. Тўғри, меҳмондаги учрашувларга ҳам наманганлик ишқибозлар кўпчилик бўлиб боришади. Жумладан, “Бунёдкор”га қарши беллашувда Намангандан 3-4 минг мухлис келди. Бу Илҳом Мўминжонов шогирдларини олдинга ундади. “Навбаҳор” чакана ўйин кўрсатмади “Бунёдкор”га қарши баҳсда. Фақат мезбонлар вазиятлардан фойдаланишгани учун зафар қучишди.

Bun-Navb (16)

Ҳуллас жамоа сафарда ҳам ёмон кўринмади. Факторлардан бири ва энг каттаси сифатида “Навбаҳор” мухлисларини келтирдим. Иккинчиси эса яна ўша мавзуга қайтаман. Бунда кимгадир ён босиш ёки баҳона ўлароқ янграмаслигини истардим. Майдон сифати масаласида Наманганга борган жамоа қийналади. Техника ва маҳоратли футболчиларга таянган клуб муаммоларга дуч келади. Чунки у ерда тўпни юмалатиб юриб бўлмайди, фақат узун паслар ҳисобга ҳаракат қилинади. Хоҳлаган одамга бутса кийдириб сифатли ёки Намангандаги майдонга қўйиб юборсангиз фақини сезади. Тўпни ўзига бўйсундиришга қийналиши бор гап. “Навбаҳор” футболчилари эса бунга ўрганишган. Мана шундай майдонда қандай ўйнаш кераклигини Илҳом Мўминжонов шогирдларига яхшигина тушунтирган. Шунинг учун “лочинлар” ўз уйида яхши ўйнашади.

Агар майдон яхшиланса, футболчиларнинг ўзига ҳам яхши. Сабаби Наманганда техникага бой ўйинчилар етарли. Барчаси ижобий кўринишга келтирилса, биринчидан, наманганлик ишқибозлари ҳам нафақат шижоат ва куч, балки техникага қурилган чиройли футбол гувоҳига айланадилар ҳамда майдон уларга ёрдам беради. Ана шундай майдонга ўрганган жамоа кейинчалик исталган гранд клубга қаршилик кўрсатади ва рақиб майдонида бемалол тўп тепишлари мумкин. Ҳозир қандай вазият? Жамоа айни пайтда ўз майдонига хос тактикада ҳаракат қилади. Сафарда техникага бой ўйинчилар билан беллашганда нима қилишни билмай қолмоқда. Натижада, ўз уйидаги эмас бошқа футболни кўрсатишига тўғри келади. Режа ўзгараётганда янги тактикага мослашгунча вақт бой берилади. Ўшанда кўп нарса йўқотилиши мумкин. Масалан, гол ёки бошқалар.

navbahor fans 2018

Айтиб ўтганимдек, майдон яхшиланса, мухлисларнинг ўзига ҳам фойда. Баъзи легионерларга, мураббийларга ва уларнинг штабига, қочқин футболчиларга кўтарма пулларидан кўра майдонга сарфланса, айни муддао бўларди.

“Навбаҳор” яхши стадион ва тенгги йўқ мухлисларга эга. Мана шу жамоа, мухлислар яхши майдонга лойиқ эмасми? Келинг уларга ҳам яхши майдон берайлик. Ана шу жойда ишқибозлар маза қилиб футбол томоша қилишсин, - деди Бобур Акмалов.      

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!