"Навбаҳор"нинг яна бир собиқ футболчиси "Сурхон" йиғинида иштирок этмоқда

Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган, тажрибали чап қанот ҳимоячиси Илхом Бойдедаев ҳам "Сурхон" жамоасининг умумий машғулотларига қўшилди.

Илхом кичик жароҳати сабабли икки кун давомида якка тартибда машғулотларни олиб борган эди. Кечадан бошлаб у ҳам умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Сурхон" сафига Шерзод Каримов ва Дарко Станоевич каби "Навбаҳор"нинг собиқ футболчилари келиб қўшилишгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
19/01/2019 11:30
Мўминжонов ўзини "любимчиклари"ни йиғмоқда.
&
А.Н.Т
19/01/2019 09:25
Лекин навбахор каттик кучаяди шекил бу йил
&
Абдул
19/01/2019 09:24
Давй Илхом бос газни кимлигигни кўрсатиб бу ғаламисларга ношкур бандалаога.
&
А.Н.Т
19/01/2019 09:23
Сурхон навбахор2 бубкоптию