Неймар узр сўради

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар чемпионатнинг “Лион”га (2:0) қарши баҳсида Кавани билан бўлган можарони якунлади. Эслатиб ўтиш лозимки, ўша учрашувнинг 79-дақиқасида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини тепиш учун Кавани ва Неймар ўзаро тортишишган эди.

Кеча бразилиялик футболчи жамоадаги ҳамюрти ва таржимони Тьяго Силва орқали ушбу ҳолат учун барча жамоадошларидан узр сўради. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!