
Баҳром Ҳайдаров: "Қизил карточкаларни тартиб-интизом билан боғламаган бўлардим"
“Қўқон-1912” Термизда “Сурхон”га қарши учрашувни 11 футболчи билан бошлаб 9 ўйинчи билан якунлади. Натижа 3:1 “Сурхон” фойдасига. Ўйиндан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.
- Ўйинни бошида “Сурхон” жамоасини олдинга ташланиши аниқ эди. Чунки учта мағлубиятдан сўнг шундай ўйнашини билардик. Биз биринчи босимни 15-20 дақиқа давомида ушлашимиз керак эди. Буни уддасидан чиқдик. Лекин битта вазиятда гол ўтказиб юбордик. Футболда битта гол ўтказиб юбориш фожеа эмас. Иккинчи бўлимда яхши “настрой” билан чиқдик. Иккла жамоа ҳам бир хил ўйин кўрсатди, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Йигитлар фақат ғалаба учун интилаётгандилар. Бироқ иккита қизил карточка...Биттасидан кейин унчалик билинмаётгандек эди, аммо иккинчисидан сўнг катта ташаббус рақибга ўтди. Шуни ҳисобига охирида кучимиз етмай қолди. 9 га 11...Тўғри, охиригача ўйнашимиз керак. Аммо буни уддалай олмадик.
- “Қўқон-1912” ҳисобни тенглаштирганида Баҳром Абдураҳимов ва яна бир футболчини майдонга туширмоқчи бўлдингиз. Ҳужумда ротация қилмоқчи бўлдингиз. Бу нима билан боғлиқ? Шунингдек, қизил карточкалар жамоангизга халақит бергани бор гап. Лекин сариқ ва қизил карточкаларнинг кўпайиб кетаётгани тартиб-интизом билан боғлиқми ёки бошқа омиллар борми?
- Тартиб-интизом билан боғламаган бўлардим. Чунки иккала қизил карточка ҳам ўйин эпизодларидаги вазиятлар эди. 1:1 дан кейин Муҳаммаданас Ҳасанов билан Бешимовни алмаштирмоқчи эдик, кейин гол урдик. Режамизда иккала ўйинчини алмаштириш ҳолати бор эди. Охирида Бешимов ҳам сариқ карточка олди. Аммо футболда бундай эмоциялар бўлиб туради. Албатта, ўйинчи ўзини ушлаши керак. Бироқ бу ёмон ҳолат эмас. Дуранг пайтда яна бир ҳужумчи тушириш ҳақида келсак, доим ўйинимиздан келиб чиқамиз. Аммо дуранг бўлганида ҳам биз учун яхши натижа эди. Ютсак ҳам бўларди. Ўзгаришларга тайёргарлик кўраётганимизда биз босим қилаётгандик. Шу босимларни янада кучайтиришни истадик. “Сурхон” ёш жамоа ва бироз довдираб қолгандек бўлганди. Бироқ улгурмай қолдик. Иккинчи қизил карточка уларга руҳан куч берди. Шуни ҳисобига ютиб кетишди.
- “Сурхон” Суперлигадаги ёш жамоа. “Қўқон-1912” тажовузкор ўйин кўрсатади ва кўпроқ ҳужумлар кўрамиз, деб ўйлагандик. Лекин биринчи бўлим давомида “Сурхон” тезкор гол уришга ҳаракат қилди.
- Буни ўрганиб чиқамиз. Тажовузкор футбол ва ғалаба учун ўйнашни доим тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Ўйинни таҳлил қилиш керак, ҳозир саволга аниқ жавоб бера олмайман. Албатта, буни устида ишлаймиз.
Фикрлар