Новак Жокович бугун чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди
Қатар пойтахти Доха шаҳрида эркаклар ўртасида жорий йилги мавсумнинг илк мусобақаси "Qatar ExxonMobil" турнири ўтказилмоқда.
Унда сербияли дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович биринчи даврада босниялик Дамира Жумхурни 6:1, 6:2 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа Новак мусобақанинг иккинчи даврасига йўл олиб, ушбу босқичда венгриялик Мартон Фучовичга қарши кортга чиқадиган бўлди. Мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан 18:5ў дан сўнг бошланади.
Фикрлар