Нойер: Қарши хужумда рақибимиз яхши ҳаракат қилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 11-тури доирасида "Боруссия Д"га 2:3 ҳисоби билан мағлуб бўлганликлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Яхши ўйин намоиш этиб, ҳисобда олдинга чиқиб олиб биринчи бўлимни якунладик. Дортмунд қарши хужумларда яхши ҳаракат қилиб 5-6та кескин вазиятлар яратди ва 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Биз рақибимизнинг кучи қарши хужумда эканлигини била туриб уларга бундай вазиятларни яратишга имконият бердик, - деди Нойер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!