ЎФА ва МОҚ томонидан ташкил этилган фестивал якунланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда болалар футболини ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорликда “Чиғатой” спорт базасининг майдонларида 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида фестивал ташкил қилгани хақида футбол ишқибозларига маълумот бериб ўтган эдик.

Ушбу фестивални ташкил қилишдан ассоциациянинг асосий мақсади болалар ўртасида футболни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

“Чиғатой”, “Сергели”, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Одил Жуниор” ҳамда “Қорасарой” жамоалари иштирок этган мусобақанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақанинг сўнгги кунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш спортчиларга катта спортга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларига катта ёрдам беради. Бундан кейин ҳам шу каби футбол байрамларини мунтазам уюштириб бориш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!