Одил Аҳмедов терма жамоанинг ҳимоявий тактикада ўйнашга қийналаётганини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва яқиндаги “Шанхай СИПГ” билан Хитой чемпионлигини қўлга киритган Одил Аҳмедов “Спорт” каналида “Гол” кўрсатувининг меҳмони бўлди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти хабар бермоқда.

Дастур давомида Одил Аҳмедов бошловчиларнинг миллий терма жамоамизда мақсадга етиш йўлида қилинаётган ишлар тўғрими? деган саволига қуйидагича жавоб берди.

- Эктор Купер билан 2-3 ой бирга ишладик. Унинг тактикаси ҳимоявий. Ўзбек футболчилари техник жиҳатдан кучли, ҳужумкор футболга ўргангани учун ҳимоявий футбол ўйнаш озгина қийин бўляпди.

Одил Аҳмедов: “Пахтакор”да "коллектив" яхши эмаслиги шундоқ кўриниб туради

Эктор Купер тажрибали мураббий. Ўйлайманки, ўзи қилаётган ишини Осиё кубогида кўрсатса керак. Ижобий натижа кутиб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!