Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Одил Каримов финалда енгилди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Теннисчимиз жуфтлик баҳсларида совриндор бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтаётган мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ғолиб номи аниқланди.

Мусобақа ярим финалида ҳамюртимиз Одил Каримов мезбонлар вакили Ерасил Мурат билан тандем ҳосил қилиб, рус теннисчилари – Никита Чуев ва Иван Сидоровни 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Одил ва Ерасил турнирнинг финал босқичида яна бир рус теннисчилар тандемига Матвей Александров ва Андрей Лексаковга қарши кортга чиқиб, 2:6, 6:4, 10:12 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, О.Каримов ва Е.Мурат мусобақада иккинчи бўлган бўлса, бош соврин Матвей ҳамда Андрейга насиб қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ