Осиё кубоги – 2019. Ташкилотчилар даҳшатли очилиш маросими ваъда қилмоқда

Очилиш ўйинида БАА ҳамда Баҳрайн термалари ўзаро баҳс олиб боришади. Абу-Дабидаги "Zayed Sports City" стадионида мазкур беллашув олдидан тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар тарихдаги энг катта Осиё кубогининг очилиш маросимини юқори савияда ўтишини ваъда қилишмоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 19:30 да бошланади. Шу куни 300 млнлик аудитория Хуссайн Ал-Жассами, Эида Ал Менхали ва Балкис Аҳмед Фатҳиларнинг гўзал тароналари билан кайфиятларини чоғ қилишлари мумкин бўлади.

gnne5so3xmgfznnugbuc

Бундан ташқари театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотиши айтилмоқда. Шунингдек унда турнир рамзлари - болакай Мансур ва БАА тимсолларидан бири - бургут ҳақида ҳам саҳна кўриниши йиғилганларга тақдим этилади.

Маросим ташкилотчилари бунга қадар  Евро-2016, Африка Миллатлар лигаси ва 2014 йилдан буён ЕЧЛ финалининг очилиш учрашувларини юқори савияда ўтказган тажрибали мутахассислар саналашини қўшимча қилиш жоиз.

Шунингдек ташкилотчилар 600 дан зиёд созанда ва мусиқачилар маросимда иштирок этишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
03/01/2019 17:24
Пули булса киладида.
Ronaldo Junior
03/01/2019 16:34
Omale maza qilarkanmizda))