Осиё кубоги – 2019. Терма жамоамиз мазкур мусобақада қандай либосларда тўп суради?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германиянинг Jako компанияси билан шартнома имзолаган ва ушбу шартномага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги - 2019 мусобақасидан бошлаб янги либосларда майдонда тўп тепиши белгилаб қўйилган эди.
Бугун 27 декабрь куни Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди. Йиғилганларга миллий терма жамоамизнинг Jako компанияси томонидан тайёрланган майдондаги футболчилар ва дарвозабоннинг формалари намойиш қилинди.
Унга кўра асосий либослар одатдагиде кўк ва оқ ранглардан иборат. Дарвозабонлар учун эса яшил ва қора рангдаги либослар тайёрланган.
Фикрлар