Отабек Шукуров: Осиё Кубогида ҳамма рақибни ҳурмат қилиш керак
Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Осиё Кубогидан ўрин олган Уммонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Уммонга қарши учрашув қийин кечди. Осиё Кубоги каби катта мусобақаларда биринчи ўйинлар кўпинча қийин кечади. Рақибимиз майдонда яхши ҳаракат қилди. Аммо биз устунликни ўзимиз томон оғдиришга муваффақ бўлдик.
Терма жамоамиз учун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўзимга қадрдон бўлган "Шаржа" стадионида тўп сурганимдан мамнунман. "Шаржа" клубининг барча вакиллари ва мухлисларига бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Эндиликда кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз. Олдинда бизни жиддий ўйинлар кутиб турибди. Осиё Кубогида ҳамма рақибни ҳурмат қилиш керак. Ҳар бир терма жамоа мусобақага катта мақсадлар билан келган", - деди Отабек Шукуров.
Фикрлар