Ўзбек клублари тарихидан –“Нефтчи”

“Нефтчи” – Ўзбекистоннинг энг тарихи бой клубларидан бири саналади. Жамоага 1962 йилда асос солинган.

Мустақил Ўзбекистонда миллий чемпионат ташкил этилган илк йилларданоқ Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси етакчи клублардан бири сифатида гавдаланган.  Буни “Нефтчи”нинг дастлабки чемпионатимиздаёқ олтин медалларга эга чиққани ҳам тасдиқлайди.

1993 йилда ҳам “Нефтчи” Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган ва Кубок ярим финалчисига айланган.

1994 йилда “олтин дубль” қайд этишга эришган Фарғона жамоаси, МДҲ Кубоги финалигача бориб, Москванинг “Спартак” жамоасига имкониятни бой берган.

1995 йилда қаторасига тўртинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланган. Кубок ярим финалида мағлубиятга учраган.

Фарғона шаҳри жамоаси 1996 йилда мамлакат Кубогини қўлга киритган.

Қайд этиш жоизки, “Нефтчи” 5 карра мамлакат чемпиони саналади. Шунингдек, 9 марта Ўзбекистон чемпионати финишига иккинчи бўлиб етиб келган ва бир марта бронза медалларига сазовор бўлган. “Нефтчи” сўнгги марта 2001 йили чемпионликка эришган. Қолаверса, жамоа 2 карра мамлакат кубоги эгаси ҳам санлади.

Бироқ сўнгги йилларга келиб, фарғоналикларни барқарорлик тарк этди. Натижада жамоа мусобақа жадвалининг пастки қисмидан ўрин эгаллай бошлади. 2018 йилги Суперлига якунларига кўра, “Нефтчи” мусобақа жадвали охирги поғонасидан жой эгаллади ва қуйи лигага йўл олди.

“Нефтчи” клубининг тирик афсоналаридан бири Юрий Саркисян 1987-2013 йилларда бош мураббий сифатида жамоада фаолият олиб борган. Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган мураббий, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Саркисян 26 йил давомида битта жамоани бошқарган мураббий сифатида мамлакат рекордчиси ҳисобланади.

 

Эришган ютуқлари

5 карра Ўзбекистон чемпиони (1992, 1993, 1994, 1995, 2001)

9 карра Ўзбекистон вице-чемпиони (1996-2000, 2002-2004, 2006)

2 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (1994, 1996)

МДҲ Кубоги финалчиси (1994)

 

Жамоада тўп сурган машҳур футболчилар

Степан Атоян

Сергей Лебедев

Равшан Бозоров

Асад Дўрмонов

Рустам Дўрмонов

Сергей Лебедев

Андрей Микляев

Александр Тихонов

Андрей Фёдоров

Раҳматулло Фузайлов

Акмал Холматов

Анвар Бердиев

 

 

Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар

Юрий Саркисян

Сергей Лебедев

Мурод Исмоилов

Тоҳир Кападзе

Андрей Фёдоров 

Вадим Абрамов 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!