Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 9 мартдан йиғинга киришади
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 12-13 кунлари Тошкентда Қирғизистон U-20 термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.
Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба бўлиб ўтадиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.
Қўшниларимизга қарши ўйинларга тайёрланиш учун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 9 март санасидан йиғинга киришади. Иккита ўйиндан кейин ҳам жамоа 15 мартга қадар йиғинни давом эттиради.
Фикрлар