Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова Жиззахда семинар ўтказди
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова бошчилигида Жиззах вилоятида мазкур спорт турини янада оммалаштириш, муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда мактабгача таълим муассасаларида ва мактабларда болаларнинг стол тенниси билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш, улар ўртасида ушбу спорт турини янада оммалаштириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, вилоятдаги федерация вакиллари, мураббий ва спортчиларга мазкур спорт турининг янги қоидалари ҳақида тушунтириш берилди. Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова вилоятдаги камчиликлар ва муаммолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Вилоят федерацияси вакилларига мазкур муаммоларнинг ечимлари ҳақида маслаҳатлар берди.
– Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Жиззах вилоятида стол теннисини янада ривожлантириш ва бу ердаги ёшлар ўртасидан тажрибали теннисчиларни камол топтиришдир, – дейди Саида Маҳмудова. – Шунингдек, бу ердаги вакилларимизнинг муаммо ва камчиликларини ўрганиб чиқдим ва уларга муҳим кўрсатмалар бердим. Ўйлайманки, жиззахлик спортчилар ўртасидан ҳам юксак ғалабаларга эришувчи ёшлар камол топади.
Фикрлар