ПСЖ устози "эл-класико"да "Реал"нинг имкониятларини юқорироқ баҳолади

CHERY AUTO

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери эртага бўлиб ўтадиган навбатдаги “эл-класико” олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Испаниялик мутахассиснинг сўзларига кўра эртангги ўйинда “қироллик клуби”нинг имкониятлари юқорироқ.

Tecno

“Реал” айни дамда “Барселона”дан ортда бормоқда, лекин, эртанги учрашувда мадридликлар фаворит. Зинедин Зидан жамоаси бу сафар ўз майдонида ўйнайди ва бу уларга устунлик тақдим этади. “Эл-класико”ларда эса ўз уйида ўйнаш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари ушбу баҳс “Реал”га чемпионлик пойгасида қолиши учун жуда ҳам муҳим”, - дейди Эмери.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида айнан “Реал” билан кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!