ПСВ Лосанонинг нархини эълон қилди

Аввал хабар берганимиздек ПСВ ҳужумчиси Ирвинг Лосано "Наполи"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра эйндховенликлар 23 ёшли мексикалик футболчини 35 млн еврога баҳолашмоқда. Таъкидлаш керакки Лосано ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Мексика терма жамоаси сафида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган эди.

Эслатиб ўтамиз, Лосано учун шунингдек "Милан"дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Лосано жорий мавсум ПСВ сафида жами 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг эйндховенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар