Пауло Дибаланинг «Ювентус»даги ўрни сўроқ остида?
Ўтган якшанба куни Пауло Дибала «Фрозиноне»га қарши А Серия доирасида қаторасига иккинчи учрашувини ўтказди. Ушбу мавсумда тўрт учрашувда майдонга тушган футболчи 480 дақиқа ўйнашга улгурган. Унинг ўйини навбатдаги бор барчанинг эътибор марказида бўлди. Ҳужумчи айни вақтда ўйиндан кейин уни ҳимоя қилиб чиққан Жоржо Кьеллинига суяниши мумкин. «У ажойиб ўйнади. У бизни рухлантирди. Бундай муносабат биз учун муҳим. У биз учун асосий футболчидир» – деган «кекса синьора» ҳимоячиси. Бу эҳтимол мураббийга қаратилган фикрдир. Боиси мавсум бошидан бери Аллегри Дибаладан кўра Дуглас Коста ёки Бернардескига ишонч билдирмоқда. Сўнгги футболчи «бьянконерилар»нинг тўрт кишилик ҳимоясидан ҳам ўрин олиши мумкин.
Муаммо рухиятдами?
Рухият баъзи футболчиларни қийнаб келадиган азалий фактор. Бундан Пауло Дибала ҳам суғурталанмагани аниқ. Ёзда Криштиану Роналдунинг катта шов-шув кўтариб Туринга кўчиб ўтганини кўрган Дибала осон бўлмаган мавсумни бошидан кечириши ва «Ювентус»нинг ўйини бундан буёғига португалиялик супер юлдуз атрофида қурилишини ўзича тахмин қилган бўлиши мумкин. Мураббийнин сўнгги гаплари ва қарорлари футболчи атрофида қийин вазият пайдо бўлиши мумкинлигига шаъма қилди. «Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишингиз мумкин, агарда 100 % рухан тайёр бўлмасангиз, бошқалар бунга тезроқ эришади.» Чемпионлар Лигаси доирасида «Валенсия»га қарши учрашувда Хедиранинг жароҳати борлиги ва камига Роналдунинг қизил карточка олиб майдонни тарк этишига қарамай Дибала бир дақиқа ҳам ўйнамади. Аллегрига кўра Дибала жамоага етакчи бўлишга ҳали тўлиқ тайёр эмас.
Терма жамоада ҳам ишлар кўнгилдагидек эмас
Аргентина билан Жаҳон Чемпионатидаги иштирок ҳам Дибала учун татимади. У мусобақада захирадан майдонга тушувчи вазифасини бажарди. Мессининг соясида қолиб кетишга мажбур ҳужумчи клубдаги омадсизлиги сабаб термада ҳам азият чекаётгандир. Сампаолининг кетиши ва янги бош мураббий этиб Скалонининг келиши «Ювентус» ҳужумчисининг аҳволини ўзгартириши кутилган эди. Бироқ Колумбияга қарши учрашувда у яна захира ўриндиғидан жой эгаллади. Янги мураббий турли гап-сўзларга дарҳол нуқта қўйди. «Дибала билан муносабатларим аъло даражада. Менда у билан муаммо бор деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Бу шунчаки гап-сўзлар, холос.» Аргентина термасидаги ишончни қайта қозониши мумкин, афсуски ҳозирги вазиятда бунинг сира иложи йўқдек.
Балки у клубдан кетишни мақсад қилгандир?
Ёзги трансфер бозорида Пауло Дибаланинг кетиши ҳақидаги гап-сўзлар болалаган эди. Гарчи у клубда қолган бўлсада, «Барселона» ва «Реал Мадрид»нинг Италияда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчига қизиқиш билдираётгани тўғрисидаги гап-сўзлар тинганича йўқ. Аммо La Gazzetta dello Sport га яқинда берган интервьюсида «Ювентус»нинг 10-рақам эгаси клуб учун борини беришга тайёрлигини билдирди: «Мавсумни ўтган йилги ёки 2016-йилдагидек бошламаганимни тан оламан. Бир нарса аниқ: Мен Туринга янада кўпроқ ишлаш ва ўз ўрнимни қайтариб олишни истайман.»
Бернардески Дибаладан афзалроқми?
Самарасиз кўрсаткичларидан кейин мавсум бошидан бери икки гол урган Бернардескидан ҳам аҳамиятсизроққа айланиб қолди. Италиялик ҳужумчи клуб ихтиёрида Дибаладан олдин ўрин оладигандек кўринмоқда. «Бернардеси рухан ўзгарди, у буюк клубда бўлиш нима эканлигини тушуниб етди. У ҳар куни янада яхшироқ бўлишни мақсад қилган ва унинг қилаётган ишлари таҳсинга сазовор.» Италия чемпионатида Дуглас Костанинг навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориш, Криштиану Роналдунинг Чемпионлар Лигасидаги дисквалификацияси туфайли Пауло Дибала ўзини кўрсатиш учун қулай имкониятга эга. Ўзини кўрсатиш навбати энди уники.
Фикрлар