Пенчак-силат: Абдумалик Салимов ярим финалда
Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.
Кун дастуридан ўрин олган пенчак-силат баҳсларида ҳамюртимиз Абдумалик Салимов 60 кгдан 65 кггача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган чорак финал босқичида эронлик Муҳаммад Раҳимибаладазайга қарши жанг олиб борди.
Қизиқарли кечган беллашув ҳвмюртимизнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди вакилимизга ярим финал босқичида индонезиялик Иқбол Чандра Пратама рақиблик қилади.
Қайд этиш лозим, бугун шунингдек, 50 кг 55 кггача бўлган вазн тоифасидаги қизлар ўртасидаги беллашувларнинг чорак финал босқичида яна бир вакиламиз Муниса Раббимова ҳам ўз жангини ўтказади. Ҳамюртимизга вьетнамлик Ти Тем Тран рақиблик қилади.
Фикрлар