Пенчак силат бўйича «Зангиота ҳокими» кубоги мусобақаси якунланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида Ўзбекистон пенчак силат федерацияси Тошкент вилоят бўлинмаси томонидан «Зангиота ҳокими» кубоги мусобақаси ўтказилди.

Унда “Мир фигҳт”, Султонлар, Хўжа, Алфа, “Мега спорт”, «Қалқон» спорт клублари ва Шайхонтоҳур тумани 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси вакиллари ғолиблик учун баҳслашди.

– Бу каби мусобақалар ёш спортчилар учун жуда кераклидир, – дейди Ўзбекистон пенчак силат федерацияси Тошкент вилояти бўлинмаси раиси Одилжон Норматов. – Умид қиламизки, улар бу каби мусобақаларда тобланиб, келгусида юқори натижалар кўрсатиб, мамлакатимиз шарафини янада юксалтиради.

Мусобақада Шоҳруҳ ва Шаҳзод Обиджонов, Бехруз Юсупов, Алазиз Неъматуллаев, Забихуллох ва Хожакбар Ҳикматуллаев, Беҳрус ва Бекзод Одилжонов, Моҳир Асқаров, Жавоҳир Зокиров, Асадбек Мирҳайдаров, Хасан ва Ҳусан Азимжонов, Зулхимор Сайдуллаева, Диана Османова, Зулфия Ҳожимуродова, Нозима Комилбекова шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақа якунида жамоалари ўртасида “MIR FIGHT” спорт клуби «Зангиота ҳокими» кубогини қўлга киритди.

– Турнир юқори кайфиятда ва соғлом рақобатда остида ўтди. Сўнгги йилларда вилоятимиздан пенчак силат юқори суратларда оммалашмоқда. Ўзбекистон пенчак силат федерацияси томонидан бизнинг бўлинмамизга улкан эътибор қаратилмоқда. Бундай эътибор учун федерациямизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, – дейди Ўзбекистон пенчак силат федерацияси Тошкент вилояти бўлинмаси раиси ўринбосари Қобилжон Жалолов.

50fd0b90-63b1-4ae9-94ae-858f6cf64993 406b2ead-1d44-49d3-afe4-f7707fc4c23a

31e68f7f-221c-4ac9-9949-724883d025faf0cf4b7d-7518-45b6-be9f-21f23baf1fa9

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!