Петра Квитова ҳам ғалаба қозонишни бошлади
Нью-Хейвен шаҳрида "Premier" туркумига кирувчи хотин-қизлар ўртасидаги "Connecticut Open" турнирида иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.
Унда германиялик Юлия Гёргес украиналик Даяна Ястремскаяни уч сетда 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бир оз аввал якунланган Петра Квитова (Чехия) – Зарина Дияс (Қозоғистон) ўйинида 6:1, 5:7, 6:2 ҳисоби қайд этилди.
Фикрлар