Петра Квитова тўхташни истамаяпди
Чехиялик теннисчи Петра Квитова Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финал босқичига муваффақиятли ўтди.

Петра чорак финал учрашувида словакиялик Виктория Кузьмовани биринчи сетда 6:4 ҳисобида таслим қилган бўлса, иккинчи сетда бирорта ҳам геймни бой бермади.

Энди Квитова "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирининг ярим финалида Хитой Тайпейи вакиласи Се Су-Вей билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)