Погбага даъвогарлар қаторига яна бир гранд клуб қўшилди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбага харидорлар сони яна биттага кўпайди. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича 25 ёшли франциялик футболчига ПСЖ клубидан ҳам жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Унга кўра агар Погба “Олд Траффорд”дан кетадиган бўлса, парижликлар уни сотиб олиш учун жиддий курашишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси аъзоси учун шунингдек "Барселона" ва "Ювентус" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.
Фикрлар