
Пол Скоулз: МЮ ҳозир "Ливерпуль" ва "Сити" даражасида эмас
"Манчестер Юнайтед" клуби афсоналаридан бири Пол Скоулз янги мавсум олдидан жамоа ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Моуриньо кетадими ёки йўқ, буни билмайман. Лекин у мавсумни муваффақиятли бошлаши лозим. Ҳозир у ҳам жуда қийин вазиятда ва бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини излаши керак.
Агар "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" билан солиштирадиган бўлсак, "Манчестер Юнайтед" улар билан тенглаша олмайди. Бу борада адашдим деб умид қиламан, лекин МЮ бу мавсум чемпионлик учун курашда йўқ”, - дейди Скоулз.
Фикрлар