Поветкиннинг қачон рингга қайтиши маълум бўлмоқда
Ads

Александр ҳозир дам олмоқда. Унга кўплаб таклифлар келиб тушган. Кейинги жанги март ёки апрел ойида ўтказилиши муҳокама қилинмоқда, – дейди “Мир бокса” компанияси вакили Корнилов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябр ойида россиялик боксчи британиялик Энтони Жошуадан саккизинчи раундда техник нокаут қабул қилиб, мағлуб бўлган. Бу билан Жошуа Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.

Жангдан сўнг 39 ёшли Поветкиннинг фаолиятини тугатиши ҳақидаги миш-мишларни инкор қилиб, бир нечта жанг ўтказишни режалаштирган. Россиялик боксчи 2004 йилги Олимпиада чемпиони ҳисобланади. Унинг ҳисобида жам 34 ғалаба (24 нокаут) ва 2 мағлубият бор.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98