Пойтахтимиз халқаро турнирга мезбонлик қилади

  • 29 январь, 2019, 09:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

1-2 февраль кунлари пойтахтимиздаги МҲСК спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

10-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада юртимиз дзюдочиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам татамига чиқиши кутилмоқда.

Ушбу халқаро турнир 1999-2000 йилларда таваллуд топган ёш полвонлар ўртасида ташкил этилади. Мусобақада 16 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Баҳслар қуйидаги вазн тоифаларида ўтказилади:

Ўғил болалар: -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг

Қизлар: -44, -48, -52, -57, -63, -70, -78,+78 кг

Режа бўйича 1 февраль куни иштирокчиларни тарозидан ўтказиш ҳамда мусобақага қуръа ташлаш маросими ташкил этилса, 2 февралда кўрсатилган вазн тоифалари бўйича баҳслар бўлиб ўтади. Жанглар соат 10:00 да старт олади. Финал беллашувлари эса соат 17:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!