Пойтахтимизда гандбол бўйича Марказий Осиё чемпионати беллашувлари ўтказилди
Гандбол бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Марказий Осиё чемпионатида бешта жамоа ўзаро куч синашди.
Мусобақанинг сўнгги кунида Қашқадарёнинг "Нишон-Насаф" жамоаси қозоғистоннинг "Намис" жамоасини 29:27 ҳисобида мағубиятга учратди.
Урганч давлат университети ва Республика олимпия захиралари коллежи жамоалари ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди - 39:39.
Мусобақа якунига кўра, Урганч давлат университети гандболчилари биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Республика олимпия захиралари коллежи ва Қозоғистонинг "Намис" жамоасига насиб этди.
Чемпионатнинг иккинчи тур ўйинлари Қозоғистонда ташкил этилади
Фикрлар