Про-лига. "Андижон" навбатдаги назорат баҳсида ҳам рақиб дарвозасига 4та гол урди
Хабарингиз бор айни кунларда Про-лигада қисқа танаффус юзага келган. Бундан унумли фойдаланишни мақсад қилган “Андижон” жамоаси Чирчиқда тайёргарлик кўриб қайтди.
“Бургутлар” кеча ўзларининг йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини Про-лиганинг “А” гуруҳиди иштирок этаётган Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказишди. Голларга бой кечган баҳсда “Андижон” 4:2 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Ўртоқлик учрашуви.
"Андижон" - "Шўртан" 4:2
Голлар: Шаҳбоз Жумабоев, Қадамбой Нурметов, Қадамбой Нурметов, Фарҳод Мираҳматов ("Андижон"), Жонибек Мирзақулов, Юсуф Бўриев ("Хоразм").
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги ўйинларда "Андижон" "Нурафшон" ва "Хоразм"ни бир хил - 4:1 ҳисобида енган эди.
Шу тариқа Чирчиқдаги йиғинни тамомлаган "бургутлар" 28 июль куни ўз қароргоҳларида йиғилишадиган бўлди.
Фикрлар