Про-лига учрашувларини бошқаришга номзод бўлган ҳакамлар учун навбатдаги семинар бўлиб ўтмоқда

Хабарингиз бор бундан аввалроқ 14-18 январь кунлари Про-лига мусобақаларида ҳакамлик қилишга номзод бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар учун ўқув-машғулот семинари бўлиб ўтган эди.
 
ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра 21 январь куни ҳакамлар учун навбатдаги ўқув-семинари бошланди. Семинар давомида ҳакамлар жисмоний тайергарлик бўйича ФИФА тестларини топширишмоқда. Бундан ташқари, назарий билимларини текшириш имтиҳонлари ҳам ўтказилади.
 
Ҳакамлар ўқув-машғулот семинари давомида ўртоқлик учрашувларида ҳакамлик қилишади, тайерланган видео материаллар асосида саволларга жавоб беришади, ўйин қоидаларига киритилаётган янгиликлардан хабардор бўлишади, амалий машғулотларда қатнашишади ва шу йўл билан улар 2019 йилги мавсумга тайёрланишади.
 
Мазкур семинар 25 январга қадар давом этади. Синовлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларга ҳакамлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи сертификатлар топширилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!