Пьянич жароҳат олди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич жароҳат олди.

“Мен Пьянични алмаштиришга мажбур бўлдим, чунки у жароҳат олган эди. Биз ҳали унга нима бўлганини билишимиз керак”, - дейди терма жамоа бош мураббийи Роберт Просинечки.

Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцеговина кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида сафарда Шимолий Ирландияни 1:2 ҳисобида енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!