Пьяничга яна бир даъвогар пайдо бўлди

  • 21 июнь, 2018, 13:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничга янги даъвогар пайдо бўлди.

Tecno

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли босниялик футболчига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқа бошлади. “Аристократлар” Пьянични испаниялик ярим ҳимоячи Сеск Фабрегасга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу футболчига “Челси”дан ташқари шунингдек “Реал” ҳамда “Барселона” клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Пьянич якунланган мавсум “Ювентус” сафида жами 44та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!