Қарши шаҳрида “Соғломжон-Полвонжон” спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 август куни Қарши шаҳридаги вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар гимнастика спорт мактабида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болалар ўртасида бошланғич гимнастика ва ҳаракатли ўйинлар бўйича “Соғломжон-Полвонжон” мусобақасининг вилоят босқичи мусоқаси ўтказилди.

“Соғломжон-Полвонжон” мусобақасининг туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 та мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларидан иборат жамоалар вилоят босиқичида иштирок этишди.

Мусобақанинг вилоят босиқичида 120 нафар (шулардан 50 таси қизлар) болажонлар иштирок этишди. Мусобақа сўнгида ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган жамоа аъзолари, ҳамда мусобақанинг барча иштирокчилари вилоят Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ажратилган диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа якунларига кўра Шаҳрисабз тумани жамоаси 1-ўринни, Яккабоғ туман жамоаси 2-ўринни, Муборак туман жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!