Қатар ЖЧ-2022 мезбонлигини қандай қўлга киритгани маълум бўлди
Қатарнинг ЖЧ-2022 мезбонлигини қандай қўлга киритгани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Get French Football News нашри тарқатган хабарга қараганда 2010 йил Франциянинг ўша пайтдаги президенти Николя Саркози Қатар амири Тамим Ал Тани билан учрашув чоғида унга ПСЖни сотиб олишни ва Францияда спорт каналини (BeIN Sports) ишга туширишни таклиф қилган.
Бунинг эвазига эса Саркози ўша пайтда УЕФА президенти лавозимида ишлаган ҳамюрти Мишель Платини орқали ЖЧ-2022 мезбонлиги сайловида қатарликларни қўллаб-қувватлашни ваъда қилган. Якунда уларнинг бу режаси амалга ошди, бироқ орадан бир қанча вақт ўтгач Платини айнан мана шу иш бўйича ўз лавозимини тарк этди.
Эслатиб ўтиш лозимки, овоз бериш жараёнида Қатар ушбу мундиал мезбонлиги учун даъвогарлик қилган Австралия, АҚШ, Япония ва Жанубий Кореяни ортда қолдирган эди.
Маълумот учун, ЖЧ-2022 мусобақаси 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.
Фикрлар