Қозоғистонда бир йўла икки теннисчимиз чорак финалга чиқди

Айни кунларда Қозоғистоннинг Олмата шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада 6 нафар теннисчимиз(4 таси саралашдан) курашга киришган эди. Эътиборлиси, бугун бўлиб ўтган иккинчи давра ўйинларидан сўнг, фақатгина икки теннисчимиз соврин учун курашни давом эттирадиган бўлишди.

Нигина Абдураимова беларуслик Ирина Шимоличдан 6:3, 2:6, 6:2 ҳисобида, Оқгул Омонмуродова эса россиялик Маргарита Лазаревадан 6:3, 6:1 ҳисобида устун келди.

Камола Умарова эса россиялик Полина Лейкинага 5:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Нигина ва Оқгул дуэт ҳосил қилган холда, жуфтлик  беллашувларида курашга киришди. Улар илк даврада Дариа Лодикова(Россия)/Шалимар Талби(Беларусь) жуфтлигига қарши кортга чиқишди. 1 соат 1 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртларимизнинг қўллари баланд келди – 6:2, 6:1.

Яна бир теннисчимиз Арина Фолц эса мезбонлар вакиласи Жибек Коламбаева билан дуэт ҳосил қилиб курашга киришган эди. Бироқ ушбу теннисчилар грузия ва украиналик рақибларига 2:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!