Қозоғистонлик биатлончилар шоҳсупада
Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичида битталик аралаш эстафета баҳслари ўтказилди.
Унда Австрия жамоаси аъзолари Симон Эдер ва Лиса Хаузер жуфтлиги марра чизиғини 36 дақиқа 17 сонияда босиб ўтди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Улардан 16.5 сония орта қолган Германия шарафини ҳимоя қилган Ванесса Хинс ва Эрик Лессер иккинчи ўриндан жой олди. Қозоғизстонлик Галина Вишневская ва Максим Браун кутилмаганда маррага учинчи бўлиб етиб келди.
Шу тариқа битталик аралаш эстафетада Австрия биринчи, Германия иккинчи, Қозоғистон учинчи ўриндан жой олди.
Фикрлар