РФИ йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди

Россия футбол иттифоқи йилнинг энг яхши футболчиси деб Артём Дзюбани эълон қилди.

Овоз бериш жараёнида мураббийлар, топ-менежерлар ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Россия терма жамоаси сардори ушбу курашда, Игорь Акинфеев, Марио Фернандес, Роман Зобнин ҳамда Денис Черишевни ортда қолдирди.

Маълумот учун, ушбу совринни 2016 йил Фёдор Смолов, 2017 йил Квинси Промес қўлга киритишганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!