Расман! "Арсенал" уругвайлик футболчи сотиб олди

Уругвай терма жамоаси ва "Сампдория" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра Лондоннинг "Арсенал" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "тўпчилар" расмий сайти хабар бермоқда.

22 ёшли футболчининг трансфер суммаси эълон қилинмади, бироқ ОАВда ушбу сумма 30 млн еврога тенг эканлиги айтилмоқда. У янги жамоасида 11-рақамда тўп суради.

Маълумот учун, Торрейра ўтган мавсум "Сампдория" сафида 36 баҳсда иштирок этди ва 4 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Лукас Уругвай билан ЖЧда чорак финалга қадар етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!