Расман! Фабрегас

Лондоннинг "Челси" клуби хавбеки Сеск Фабрегас расман "Монако" футболчисига айланди. Бу ҳақда “аристократлар” расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра монаколиклар 31 ёшли испаниялик футболчи учун Лондон клубига 10 млн евро тўлашган. Фабрегаснинг ўзи эса янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, Фабрегас “Челси” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 198та ўйинда майдонга тушди ва 22та гол уришга эришди. У шунингдек “Арсенал” ва “Барселона” каби жамоаларда тўп сурган.