Расман! Пьянич ҳеч қаерга кетмайди, у "Ювентус" билан шартномасини узайтирди

Босниялик ярим ҳимоячи Миралем Пьянич расман "Ювентус" билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 28 ёшли футболчи энди 2023 йилнинг ёзига қадар "Альянц Стэдиум"да қолади ва йилига 6 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Пьянич “Ювентус” сафига 2016 йил 32 миллион евро эвазига “Рома”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида “кекса синьора” сафида жами 92та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 28та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!