"Реал" "Интер"нинг яна бир ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 4 май, 2018, 00:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби Милан Шкриньярнинг ортидан "Интер"нинг яна бир ҳимоячиси - Жоау Канселуга ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлади. Таъкидлаш керакки, Канселу асли “Валенсия” футболчиси ҳисобланади, мавсумни эса ижара асосида “нерадзуррилар” сафида ўтказмоқда.

Tecno

Хабарларга қараганда “қироллик клуби” 23 ёшли португалиялик футболчига ўзининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Дани Карвахалга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Канселу жорий мавсум “Интер” сафида жами 25та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!