«Реал Мадрид» кўргуликларида Перес айбдорми?

Истеъфога чиқарилган «Реал» бош мураббийи Хулен Лопетеги «қаймоқранглилар»нинг мавжуд таркибидан максимал тарзда фойдалана олмаган бўлиши мумкин, аммо жамоанинг муҳим бўлаги Криштиану Роналдунинг ўрнини тўлдира олмагани учун мураббий айбдор эмас.

Лопетеги бу вазиятда шунчаки «айбсиз айбдор»га айланиб қолди. Клубнинг муаммолари испаниялик мутахассис ва унинг услубидан ҳам анча чуқурроқ.

«Реал» юлдузлари бош мураббийнинг ўйин схемасига туша олмаганликлари сабабли, ҳам мураббий, ҳам футболчилар ёмон натижалар учун бирдай жавобгар. Аммо клуб президенти Флорентино Перес «Сантьяго Бернабеу»даги инқироз учун тўлиқ айбдор.

71 ёшли ишбилармон душанба оқшомида Лопетегини истеъфога чиқарди. Клубга иккинчи марта 2009-йилда қайтганидан буён Перес олти мураббийни ишдан бўшатди. Мануэль Пеллегрини билан бошланган иш Лопетеги билан тугатилди. Ҳозирча.

Фақатгина бир мураббий – Зинедин Зидан ўз розилиги билан ишдан кетди. Франциялик мутахассис Мадриддаги ички инқирозни олдиндан кўра олди. Перес эса бунга қаршилик қила олмади.

Зидан «Реал» таркиби ёшиб ўтиб бораётгани, Роналдунинг Перес билан муносабатлари совуқлашиб бораётганини ҳаммадан кўпроқ сезди. Обрўсини борида клубдан кетишга қарор қилди.

Чемпионлар Лигасидаги хет-трик совринларга эга чиққан Зизу энди олға йўл йўқлигини ҳис қилди. Ўшандан икки ой ўтар-ўтмас Роналду «Ювентус» билан шартнома имзолади. У Мадридда, айниқса Переснинг унга бўлган меҳри камайганини тушуниб етди.

«Мен клуб ичида, айниқса президентнинг аввалгиси каби менга бўлган меҳри йўқолганини ҳис қилдим» – деди юлдуз шу ҳафта France Football га берган интервьюсида.

«Президент менга кўз ортидан қарай бошлади, мен буни авваллари кўрмагандим, нима демоқчи бўлганимни тушундингиз. Бу мени клубдан кетишга ундади.»

Перес ҳеч қачон Роналду билан яхши муносабатларда бўлмаган. Чунки португалиялик футболчи унинг трансфер эмасди. Факт шуки у ундан олдинги президент Рамон Кальдерон «Манчестер Юнайтед» билан Роналду борасида эришилган келишувни бекор қилишни истаганди.

Пересни Хорхе Вальдано келишувни бузиб жарима тўлагандан кўра тинчгина уни амалга оширишга кўндирганди.

Аммо ўшанда Роналду ва Перес бир-бирига муҳтож эди. Йиллар ўтиб иккаласи ҳам ўзаро битимга эришди. Роналду клуб учун кўплаб голлар урди, Перес эса бунинг учун жозибадор шартномалар таклиф қилаверди.

Бироқ вақт ўтиб Роналдунинг ўйинида пасайиш бошланди. Кучлар мувозанати ўзгарди ва португалиялик юлдузнинг даври ўтиб бораётганига оид аломатлар пайдо бўла бошлади.

Шу туфайли клубга 2009-йилда келиб қўшилганидан бери голлар уришдан тўхтамаган Роналдунинг кетишига қаршилик билдирмаган Перес унинг ўрнига муносиб ҳужумчини олиб келишга тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Аммо у бунинг уддасидан чиқа олмади.

Фақатгина Мариано Диас ортга қайтарилди ва Роналдуга тегишли 7-рақам унга ишониб топширилди. Лекин уни муносиб ўринбосар деб бўлмайди.

«Улар ўғлимни 50 голдан жудо қилди» – дея эътирозини билдирди Лопетегининг отаси Хосе Антонио «Эль Классико»дан кейин.

«Уларга ҳақиқий тўпурар керак. Улар бирорта ҳам сотиб олмади. Неймар ҳақида гап-сўзлар бўлганди, аммо ҳеч ким келмади.»

Перес нафақат янги тўпурар олиб кела олмади. У мураббий танлашда ҳам адашганди. Лопетеги Зиданга муносиб ўринбосар бўла олмасди.

Перес Почеттино ёки Клоппни олиб келишни истаганди. Аммо бир неча мураббийдан рад жавобини олгач Испания термаси бош мураббийини олиб келишни маъқул топди.

«Қироллик клуби» Испания ФФ га хурматсизлик қилиб Жаҳон Чемпионатидек муҳим турнир арафасида клуб билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Лопетегининг Испания термаси билан эришган муваффақиятлари таҳсинга сазовор, аммо профессионал клубдаги тажрибаси сифатида фақатгина «Порту»даги фаолиятини тилга олишимиз мумкин.

Мураббий «Бенфика» ва «Спортинг»га қарши етти учрашувдан атиги иккитасида ғалаба қозонган.

Зидан ва Роналдуларнинг кетиши ортидан ёзда қайта ёшариш ишлари олиб борилиши керак эди. Лопетеги ўтиш давридаги жамоаларга керакли йўлбошловчи бўла олмайди. Бундай хом режани тузиб чиққан Перес мадридликларнинг ҳозирги инқирози учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олиши шарт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!