"Реал" дарвозабонини "Леганес"га ижарага берди
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабон Андрей Лунинни ижарага бериб юборди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 19 ёшли украиналик футболчи янги мавсумни "Леганес" сафида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Лунинни жорий ёз Украинанинг “Заря” клубидан 8 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Фикрлар