"Реал" ҳужумчисига 9 клуб даъвогарлик қилмоқда
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ушбу мавсумни бошқа клубда ижара асосида ўтказиши мумкин.
Аввалроқ Мадрид клуби 18 ёшли бразилиялик футболчини “Кастилья”га (“Реал”нинг иккинчи жамоаси) юборган эди. Мазкур хабардан сўнг “қаймоқранглилар”га футболчининг ижараси борасида 9 клубдан таклиф келиб тушган.
Винисиус хизматларига “Райо Вальекано”, “Вальядолид”, “Бетис”, “Реал Сосьедад”, “Леганес”, “Жирона”, “Эспаньол” ва шунингдек, Франциянинг “Нант” ва Италиянинг “Удинезе” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар