"Реал" мавсумдаги 3-ғалабасини "Леганес" устидан қўлга киритди (видео)

Кеча шунингдек Испания Ла Лигаси 3-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда "Леганес" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам бўлиб ўтди.

Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Даставвал 17-дақиқада Гарет Бэйл ҳисобни очди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас Карильо пенальтидан йўлланган зарбани голга айлантириб, мувозанатни тиклади.

Иккин бўлим аввалида эса Карим Бензема кетма-кет иккита тўп киритиб, мадридликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

66-дақиада Серхио Рамос "Леганес" дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!