"Реал"дан ҳайдалган Лопетеги дам олмоқчи эмас, у бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмоқчи

  • 31 Oct 14:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Куни кеча “Реал”дан истеъфога чиқарилган Хулен Лопетеги содир бўлган муваффақиятсизликларга қарамай ҳеч қандай танаффусларсиз мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчи.

Унга кўра 52 ёшли испаниялик мутахассис ҳозирнинг ўзида хориж жамоаларидан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Унинг фикрича мавсум ҳали олдинда ва бирор бир жамоа билан натижага эришиши мумкин.

Лопетеги ва унинг ассистентлари  “Реал” раҳбариятининг уларни истеъфога чиқарганини уятли ҳолат деб ҳисоблашмоқда. Бироқ, шу билан бирга улар Мадридда муваффақиятсизликка учраганликларини ҳам тан олишмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!