Роббен: Голландия учун барчаси тамом
Голландия терма жамоаси сардори Арьен Роббен Швецияга қарши кечадиган ЖЧ-2018 саралаш баҳсида 7 гол фарқи билан ғалаба қозонишга ишонмоқда. Голландияликлар олдинги турда Белорусни 3:1, шведлар эса Люксембургни 8:0 ҳисобида тор-мор этди.
Сўнгги турда эса Голландия Швеция билан куч синашади. Ўтиш ўйини учун кечадиган қарама-қаршиликда Дик Адвокат шогирдларини фақатгина 7 гол фарқи билан қозониладиган ғалаба қаноатлантиради.
– Барчаси тамом, – дея Роббеннинг сўзларини келтиради AD нашри. – Яна имкониятларни муҳокама қилиш мумкин, аммо реалист бўлиш керак. Биз Швеция билан ўйинни яхши ўтказиш учун барча нарсаларимизни йиғиштиряпмиз. Аммо 7:0 ҳисобида зафар қучиш? Бунақаси мумкин эмас.
Фикрлар