“Рома” Швеция терма жамоаси форвардига қизиқиб қолди

  • 6 июль, 2018, 14:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Швеция терма жамоаси ҳамда "РБ Лейпциг" клуби форварди Эмиль Форсберг  "Рома"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Хабарларга қараганда 26 ёшли футболчининг Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган мундиалда кўрсатаётган ўйини римликларнинг қизиқишларига сабаб бўла бошлаган. “Рома” устози Эусебио Ди Франченконинг сўзларига кўра Форсбергнинг трансфери борасидаги масалалар турнир якунлангач аниқ бўлади. Унга қадар эса футболчи ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмоқчи эмас.

Маълумот учун, Форсберг ўтган мавсум Бундеслигада жами 21та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!